Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги авиаҳалокат: қурбонлар жасадлари топилди
Ява денгизида 9 январда Sriwijaya Air авиакомпаниясининг Индонезия пойтахти Жакарта яқинида ҳалокатга учраган самолётида бўлган йўловчиларнинг жасадлари топилди.
Жакарта ҳуқуқ-тартибот бошқармаси вакили Умар Шаҳобнинг маълум қилишича, жасадлар қирғоққа етказилган ва ўликхонага ДНК бўйича шахсларни ўрнатиш учун жўнатилган.
Шунингдек, денгизда самолётга тегишли бўлиши мумкин бўлган баъзи бўлаклар топилган.
Таъкидланишича, самолёт қулаган эҳтимолий ҳудудга Индонезия ҳарбий-денгиз кучларининг 10та кемаси ва 40га яқин ғаввос жўнатилган. Улар ҳудудни кўздан кечириб чиқишади.
9 январда Индонезиянинг Sriwijaya Air авиакомпаниясининг Boeing 737-500 самолёти Жакартадан ҳавога кўтарилгач кўп ўтмай баландликни йўқотган ва Лаки ороли яқинида Яван денгизига қулаган. Самолётда 65 киши, жумладан экипажнинг 12 аъзоси бўлган.
Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, номаълум сабабларга кўра самолёт фалокат сигналларини бермаган.
2018 йил октябрда ҳам Индонезиянинг Lion Air авиакомпанияси самолёти иштирокида авиаҳалокат юз берганди. Ўшанда Жакартадан ҳавога кўтарилган Boeing 737 Max 8 самолёти парвознинг 11-дақиқасида Ява денгизига қулаган. Кейинроқ маълум бўлишича, 189 кишининг ўлимига олиб келган авиаҳалокатга самолётдаги муаммолар сабаб бўлган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
21:35 / 15.06.2026