Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған коронавирусга қарши эмланди
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирусга қарши эмланди. Anadolu ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрдўғанга Хитойнинг Sinovac компанияси ишлаб чиққан CoronaVac вакцинасининг биринчи дозаси киритилган.
“Мен ҳам эмландим”, деб ёзган Эрдўған Telegram‘да. “Мамлакатимизда эмлаш дастури доирасида 254 минг тиббий ходим эмланиб бўлди. Мен ҳам улар қаторига қўшилдим. Умид қиламан, қисқа вақт ичида фуқароларимиз эмлашдан ўтадилар”, деб қўшимча қилган Туркия раҳбари.
Туркияда 14 январда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. CNN Turk телеканалининг хабар беришича, 1-босқичда тиббий ходимлар ва 65 ёшдан катталар эмланади. Хитой вакцинаси эмлаш дастурида иштирок этаётган шифохоналарга полиция ҳамроҳлигида махсус машиналарда етказилган.
Хитойнинг CoronaVac вакцинаси коронавируснинг кучсизлаштирилган версиясидан иборат бўлиб, унинг хавфсизлиги сичқонлар ва маймунлардаги синовлар давомида текширилган. Вакцинанинг одамларда клиник синовлари 2020 йил апрелида бошланган. Бу синовларда 700 нафар соғлом кўнгилли иштирок этган.
Мавзуга оид
21:05 / 26.02.2026
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026
Олимлар Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқишди
08:51 / 30.01.2026