Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
- бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
- кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
- битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
- иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
- учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 минг сўмдан 1 миллион 85 минг сўмгача оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсиялар коронаинқироз пайтида - 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган. Лекин у пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилганди.












