Фарғонада кўмир омборининг собиқ мудири бир ярим минг тонна кўмирни ноқонуний сотиб юборганликда айбланмоқда

«Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган, умумий қиймати 807,1 млн сўмлик 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.

М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговга қадар текширувни Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ўтказган.

«Фарғона вилоят ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУКдаги талон-торожликлар фош этилди

«Фарғона вилоят ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК мансабдор ва масъул шахслари марказ инспекторлари томонидан аҳолидан совуқ сув ва оқова сув таъминоти хизмати учун йиғилган 60,4 млн сўмни абонентлар ҳисоб рақамига туширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Бундан ташқари, марказ масъул шахслари инспектор вазифасида ишлаб келган ходимлар номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали маиший техникаларни кредитга олиб, уларнинг манфаатига 46,9 млн сўм зарар етказган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговга қадар текширув Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан, «Фарғона сув таъминоти» МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган.

Фуқарони Андижон давлат университетига турмуш ўртоғи орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди

Ш.Т. фуқаро Р.Р.нинг ишончига кириб, унинг жиянини АДУда ишловчи турмуш ўртоғи ва бошқа танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор тадбирни Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ўтказган.