Ўзбекистон | 17:59 / 18.01.2021
20059
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЕОИИ бозорида тўлақонли иштирок этишни режалаштирмоқда

2021 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрлари, уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишлар жадаллаштирилади.

Фото: Сабыр Аильчиев

Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ техник регламент талабларини қабул қилиш, ЕОИИ мамлакатларида қабул қилинган 26та техник регламентлар асосида махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жорий йилги давлат дастури лойиҳасида маълумот берилган.

Таъкидланишича, бундан кўзланган мақсад ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишдир.

Аввалроқ,  «Ўзстандарт» агентлигида жорий йилда амалга ошириладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берган директорнинг биринчи ўринбосари Жавлон Каттахўжаев ҳам ушбу масалада маълумот берганди.

Хусусан, Евросиё иқтисодий иттифоқида жорий этилган талаблар, қоидалар ва нормаларни иқтисодиётга жорий қилиш, саноат маҳсулотларини ушбу бозорга тайёрлаш мақсадида 50та техник регламент амалиётга киритилган ва янги киритиладиган техник регламентлар Евросиё иқтисодий иттифоқи нормаларига уйғунлаштирилиши айтилганди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинаётган ҳужжатлар, ўтказилаётган тадбирлар ва режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва таҳлилларни амалга ошириш таклифини жамоатчилик муҳокамаси учун билдирган.

Мавзуга оид