2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш ҳамда ушбу мақсадга қаратилган “Ватандошлар” махсус жамғармасини таъсис этиш;
- чет элларда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини шакллантириш ва мустаҳкамлашга ватандошларни кенг жалб қилиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 10 май, ижро учун масъуллар - Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар.















