Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эркакларнинг сони аёлларга қараганда 200 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпроқ.
Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолати билан Ўзбекистон аҳолиси орасида эркак сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил этган. Умумий аҳоли орасида эркакларнинг кўпайиши ўтган йилдан буён давом этмоқда.
Статқўм ҳисоботида таъкидланишича, жорий йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этди. Шундан эркаклар сони 17,4 миллион (50,3 фоиз) киши, аёллар сони 17,2 миллион (49,7 фоиз) киши эканлиги қайд қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг демографик ҳолати бўйича маълумотлар эълон қилинганди. Унда 2020 йилда 841,8 минг бола туғилганлиги қайд этилган ва бу мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 24,6 промиллени ташкил этганлиги маълум қилинганди.
Шунингдек, республикада 2020 йилда қайд этилган оилавий ажримлар ҳақида ҳам маълумот берилганди.
Маълумот учун, 2020 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, аҳолининг 50,2 фоизини эркаклар, 49,8 фоизини аёллар ташкил этган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
11:29 / 23.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли асосан қайси соҳаларда ишлайди?
10:59 / 10.04.2026