Ўзбекистонда ярим миллиондан ортиқ аҳоли электрдан вақтинча узилиб қолди — «Ҳудудий электр тармоқлари»
Авариявий узилишлардан сўнг, жами 550 100та истеъмолчининг 60 фоизга яқини тармоққа қайта улангани маълум қилинди.
Ўзбекистонда 21 январдан бошланган кучли шамол ва қор бўрони оқибатида Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё ва водий вилоятларида электр энергиясида узилишлар рўй берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, республика бўйича 110 кВ кучланишли 7та ҳаво линиясида ва 6–10 кВ кучланишли 476та ҳаво линиясида узилишлар кузатилган ва 550 100та истеъмолчи электрсиз қолган.
Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг 1-ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов 22 январь кунги брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида ҳудудларда аввалдан жами 481 та тезкор бригадалар ташкил этилган, зарур техникалар жалб этилган.
Бригадалар томонидан 110–35 кВ кучланишли тармоқлар ва 247та 6–10 кВ кучланишли линиялар тармоққа қайта уланган.
Айни вақтда электрсиз қолган истеъмолчиларнинг 350 200 дан ортиғи (деярли 60 фоизи) тармоққа қайта уланган ва қолган қисмида ишлар олиб борилмоқда.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бундай ноқулай об-ҳаво шароити 22 январь ҳам республиканинг айрим ҳудудларида давом этиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантиради ва олдиндан узр сўрайди.
Қадрли юртдошлар, ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Об-ҳаво инжиқликлари натижасида етказилган зарар оқибатида келтирилган ноқулайликларни тезкор бартараф этиш мақсадида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан барча чоралар кўрилаётганини маълум қиламиз», – деди Жаҳонгир Обиджонов.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024