Нашрнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа Маданият вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган. 

«Болаларни мақом куйлари билан мунтазам баҳраманд этиш режалаштирилган», - дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.