Kun.uz 2020 йил 20 ноябр куни «Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасида 1,1 гектар ер «талаш» бўляпти. Суд сохта ҳужжатга асосан қарор чиқарган» сарлавҳали мақола эълон қилган эди.
Мақолада Тошкент ҳалқа айланма йўли бўйида жойлашган 1,1 гектар ер майдонининг 2018 йил ҳолатида Тошкент вилояти ёки пойтахтга кириши масаласи очиқ қолаётгани, Тошкент шаҳар маъмурий суди Кадастр агентлиги номидан жўнатилган сохта хатга асосан ушбу ҳудудни Тошкент вилояти Зангиота туманига қарашли деб топгани ҳақида сўз юритилганди.

Шундан сўнг, Кадастр агентлиги бу мақолага муносабат билдириб, зиддиятли ҳолатни атрофлича ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилганини билдирганди.
Маълум бўлишича, ишчи гуруҳнинг ҳолатни ўрганиш якунлари бўйича маълумотномаси 7 декабр куни Сергели тумани прокуратурасига юборилган. Унда бир қатор эътиборли масалалар тилга олинган.
Жумладан, «FFT» МЧЖга ажратиб берилган 274-контурда ажратилган ер майдони билан 276, 277-контурлари ёнма-ён жойлашгани, «FFT» МЧЖ томонидан 276-контурнинг 0,15 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, фуқаро М.А. томонидан эса ўзига ажратилган 274, 275-контурлардаги 0,69 гектар майдондан ташқари, қарорда кўрсатилмаган 276-контурдаги 0,16 гектар ер майдонида, жами 0,85 гектар ер майдонида қурилиш килингани маълум қилинган.
Шунингдек, Сенатнинг 2017 йил 27 июлдаги КҚ-211-III-сонли карорининг 1- ва 3-иловаларидаги чегара тавсифи ва чегараларнинг чизма шаклига асосан, «MTS» МЧЖга ажратилган ер майдонининг бир қисми Тошкент вилояти ҳудудида бўлгани қайд этилган.
Kun.uz низоли масала ва Кадастр агентлиги тақдим этган маълумотнома юзасидан кадастр соҳасида узоқ йил фаолият юритган Олий Мажлис депутати Нуриддин Султоновнинг фикрлари билан қизиқди. Депутатнинг маълум қилишича, «MTS» МЧЖга ажратилган ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 21 февралдаги «Тошкент шаҳрининг чегаралари тўғрисида»ги 83-сонли қарори ва Олий Кенгаш Раёсатининг 1994 йил 16 мартдаги 1031-XII-сонли қарорига асосан,















