Жамғармалар президентнинг ПҚ-4870-сон қарорига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилмоқда.
Жамғармалар маблағлари:
а) қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
- кўрсатиладиган пулли хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
б) қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
- 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.












