Агентлик хабарига кўра, ушбу стандарт қуйидагиларни қамраб олади:
- давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари фаолиятини назорат қилиш;
- халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлардан хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағларини олиш ва сарфлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бадаллари, шунингдек грантларни қабул қилиш ва сарфлаш;
- ДХМ биноларини инвестор маблағлари ҳисобидан қурилишини ташкил этиш.
Агентликда коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизими 2019 йил якунидан эътиборан жорий этила бошланган.

KPMG халқаро компанияси томонидан 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида агентлик тизимида мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари олиб борилган.
БМТ Тараққиёт дастури ва KPMG мутахассисларининг кўмагида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланган:
- Давлат хизматлари агентлигида коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари;
- ДХА ходимларининг расмий хулқ-атвор ва одоб-аҳлоқ нормалари тўғрисидаги қўшимча низом;
- агентликда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби;
- агентлик тизимига алоқа каналлари орқали келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.
Агентликка коррупцияга алоқадор мурожаатларни қуйидаги каналлар орқали йўллаш мумкин:
- 1148 рақамли «ишонч телефони»;
- Адлия вазирлигининг "@anticorbot" Telegram-канали ёки Агентликнинг "@davxizmataloqa_bot" Telegram-канали;
- агентликнинг Facebook'даги саҳифаси;
- электрон почта орқали ([email protected], [email protected] );
- бевосита агентлик директорига;
- ДХА умумий телефон рақами ёки агентлик веб-сайтида кўрсатилган бўлимлар / ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг телефонлари;
- ДХА марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармалар девонхонаси орқали.
Шунингдек, агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим белгиланган; агентлик расмий сайтида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилган.
Бундан ташқари:















