Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда конституция янгиланиши мумкин
Эрдўғаннинг таъкидлашича, янги конституция устидаги ишлар шаффоф олиб борилиши, якуний матн эса халқ эътиборига ҳавола қилиниши лозим.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда янги конституция қабул қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.
"Эҳтимол, Туркияда янги конституцияни қабул қилишни яна муҳокама қилиш вақти келгандир", -деди у республика вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича.
"Агарда Халқ алянси бўйича ҳамкоримиз билан муросага келсак, яқин даврда янги конституция бўйича чоралар қабул қилишимиз мумкин", -дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, янги конституция устидаги ишлар шаффоф олиб борилиши, якуний матн эса халқ эътиборига ҳавола қилиниши лозим.
Мавзуга оид
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026