«Самарқанд Дарвоза» савдо-кўнгилочар маркази маъмурияти – «SD Mall» МЧЖ ходимлари «Makro» супермаркети жойлашган савдо зали ва омборхонани энергия таъминотидан узиб қўйгани иддао қилинмоқда.
«Makro» («Darvoza savdo» МЧЖ) расмий вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу ҳодисадан сўнг, энг биринчи навбатда компания обрўсига путур етган. Шунингдек, компания молиявий зарар кўрди.
«Юзага келган ҳолат, Ўзбекистон қонунчилигига биноан, ижара тўғрисидаги шартнома талабларини тўғридан тўғри бузади», – дея муносабат билдирмоқда «Makro» вакили.
Воқеалар нимадан бошланди?
2021 йили 7 январ куни «Majid Al Futtaim» ва «UzOman» стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши ҳақида хабар тарқалди. Таъкидланишича, ушбу узоқ муддатли шериклик доирасида иккала компания ҳам ўз имкониятлари ва тажрибаларини бирлаштириб, мамлакатда замонавий чакана савдони ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноатига катта ҳисса қўшишдир.
«Majid Al Futtaim» Тошкентда иккита янги «Carrefour» гипермаркетини ишга туширмоқда. Дўконларнинг очилиши жорий йилнинг март-апрел ойларига режалаштирилган. Гипермаркетлар «UzOman»га тегишли бўлган энг йирик «Самарқанд Дарвоза» ва «Compass» савдо-кўнгилочар марказларида жойлашади. Мамлакатда «Carrefour» компанияси фаолиятининг кенгайиши унинг 2020 йил декабр ойида биринчи супермаркети очилишидан бошланди ва бу бренднинг ўзбек жамиятига танланган ишончли ҳамкор бўлишини кафолатлайди», – дейилади хабарда.
Англашиладики, Ўзбекистондаги йирик савдо-кўнгилочар «Самарқанд Дарвоза» ва «Compass» марказлари маъмури – «Ўзбек-Ўмон инвестиция компанияси» МЧЖ ўз биноларида ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритаётган «Makro» супермаркетлари билан тузилган шартномани бекор қилмай, ушбу нуқталарда «Majid Al Futtaim» компаниясига тегишли







