Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда туристик мавсум апрелда очилади
Туркияга биринчи бўлиб европаликлар келади, апрел охири ва май ойида россияликлар ҳамда англияликлар келиши кутилмоқда.
Туркия 2021 йилги туристик мавсумни апрелда – дастлаб Ўрта ер, кейин Эгей денгизи соҳилларида очади. Бу ҳақда мамлакат туризм вазири Меҳмет Эрсўй маълум қилди.
"Мавсум Ўрта ер денгизи соҳилида бошланади, сўнгра Эгей денгизига ўтилади", - дея ундан иқтибос келтирмоқда Haberturk газетаси.
Эрсўйнинг қайд этишича, Туркияга биринчи бўлиб европаликлар келади, апрел охири ва май ойида россияликлар ҳамда англияликлар келиши кутилмоқда. Рамазон ойи бошлангач мусулмон туристлар ташриф буюра бошлайди. Вазир август ойида туризм тўлиқ тикланиши кутилаётганини айтди.
2020 йил натижаларига кўра, Туркия Греция ва Испания каби кўп турист йўқотмаган. Мамлакатга 16 млн нафар турист келган, даромад 12,1 млрд долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026