Жорий йилнинг ўтган даврида “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида 349 та давлат активи оммавий савдоларга чиқарилди.
Шу билан бирга, йил бошидан буён 182 та давлат активи 37,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Бугунги кунда оммавий савдоларга чиқарилиб, барча тадбиркорлик субъектларига таклиф этилаётган қуйидаги йирик давлат активлари билан танишинг:
1. Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги фаолият тури техник хизмат кўрсатиш бўлган бошланғич нархи 76 млрд 422 млн сўмлик "Техник таъмирлаш ва бутлаш бошқармаси" МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши савдода турибди. Жамият балансидаги 18,3 гектар ер участкаси ҳамда 88 754 кв.м.дан иборат бино-иншоотлар Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида жойлашган. Ушбу давлат активи Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан савдога чиқарилган.

2. Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги фаолият тури Пайпоқ ишлаб чиқариш бўлган бошланғич нархи 42 млрд 93 млн сўмлик "Шўртаннефтгаз-Текстиль" МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши савдода турибди. Жамият балансида 2,3 гектар ер участкаси ҳамда 5979,7 кв.м.дан иборат бино-иншоотлар мавжуд. Ушбу мулк Агентликнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан савдога чиқарилган.

3. Навоий вилояти, Кармана туманидаги фаолият тури ишлаб чиқариш бўлган бошланғич нархи 25 млрд 546 млн сўмлик "Полиэтилен қувурлари" МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши савдода турибди. Жамият балансида 12 гектар ер участкаси ҳамда 6760,8 кв.м.дан иборат бино-иншоотлар мавжуд. Ушбу давлат активи Агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан савдога чиқарилган.


















