Шунингдек, ҳудудларда янгидан 25 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари очилади.
«Мазкур спорт муассасаларида 300 дан ортиқ спорт секциялари ташкил этилиб, уларга 30 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш чоралари кўрилади», – дейилади бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тақдим этган жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид 2021 йилги режалар тўғрисидаги маълумотда.
Қайд этилишича, янги ўқув йилидан бошлаб 1 000 та умумтаълим мактабида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш жорий этилади ва спортнинг бу турига қўшимча равишда 25 минг нафар ўқувчи жалб қилинади.
2021 йилда, шунингдек, 10 мингта мактаб 5 млн сўмлик, 6 мингта боғча 3 млн сўмлик, жами 62 млрд сўмлик 9 турдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади.
Спорт мактаблари эса 62 млрд сўмлик 101 турдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади.















