Жамият | 16:13 / 18.02.2021
3056
2 дақиқада ўқилади

Риштон халқаро кулолчилик марказидан фотогалерея: қадим анъаналар сақланаётган гўша

Фарғона вилоятидаги Риштон кулолчилиги узоқ ўтмишга бориб тақалади. Уста кулоллар яратган санъат асарлари бутун дунёда довруғ қозонмоқда. Улар ясаган жимжимадор идишлар ҳайратланарли.

Ўрта асрлардаёқ Риштон Буюк Ипак йўлидаги асосий тўхташ жойи ҳамда савдо-сотиқ марказларидан бўлган. Ўтмишда шаклланган кулолчилик мактаби бугун янада ривожланиб халқаро кулолчилик марказлари ташкил топди. Соҳа янада сайқалланди.

«Ҳунарманд» уюшмаси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Риштон, Фурқат туманлари ва Марғилон, Қўқон шаҳрида барпо этилган ҳунармандчилик марказлари, уста ҳунармандлар устахоналари ва галереяларини кенг тарғиб этиш, 2021 йилда вилоят ҳудудларида ишга туширилиши кўзда тутилаётган миллий ҳунармандчилик марказлари қурилиши билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Риштондаги «Халқаро кулолчилик маркази»да фаолият кўрсатаётган кулолларнинг устахона ва галереялари меҳмонларга бирма-бир таништирилди. Риштонлик машҳур кулол Алишер Назиров кулолчилик санъатининг нозик қирралари, соҳанинг бугунги кундаги ривожи, уста ва шогирд анъанаси ҳақида сўзлаб берди.

Таъкидлаш жоизки, 1,2 га майдонни эгаллаган Риштон «Халқаро кулолчилик маркази»да қиймати 14 млрд сўмлик 2 қаватлик 20 та устахона ва ҳунармандлар яшашлари учун алоҳида хоналар барпо этилган.

«Дўстлик» кўкрак нишони соҳиби уста-кулол Тоҳиржон Ҳайдаровнинг шу ерда жойлашган уй-музейи Республикада ягона хусусий музей ҳисобланади. У ерда махсус китобхона, кулолчилик цехи ва нодир кулолчилик асарлари тўплами жой олган.

Маълумот ўрнида: Фарғона вилоятида бугунги кунда ҳунармандлар сони 6282 нафарни, шогирдлар сони 18 848 нафарни, вилоятда яратилган иш ўринлари сони 29 мингтани ташкил этмоқда.

Журналистлар яқин кунларда Марғилон шаҳрида жойлашган «Ҳунармандлар маркази», Фурқат туманида бунёд этилаётган «Ёғоч ўймакорлиги устахонаси» ҳамда давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилаётган «Ҳунармандлар маркази», Қўқон шаҳридаги «Туризм ва миллий ҳунармандчилик маркази»нинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишиш кўзда тутилган.

Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда