Спорт | 00:11 / 21.02.2021
37707
2 дақиқада ўқилади

А Серия. Шомуродовдан гол, «Женоа» 90+4-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Фото: Getty Images

Италия А Серияси 23-тури доирасида «Женоа» ўз майдонида «Верона»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Илич меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқариб, танаффусга «Верона»ни ғолиб сифатида олиб чиқди – 0:1.

Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов икки дақиқа ўтар-ўтмас «Верона» дарвозасига гол уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Бироқ генуяликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. 61-дақиқада Фараони ҳимоядаги хатоликдан фойдаланиб, «Женоа» дарвозасига иккинчи голни киритди – 1:2.

Ниҳоят, 90+4-дақиқага келиб «Женоа» ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бурчак зарбасидан кейин Бадель ажойиб зарбаси билан мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

Натижада «Женоа» 26 очко билан 11-ўринда қолган бўлса, «Верона» 34 очко билан 9-ўринда қолди. 

Қайд этиш жоиз, ушбу баҳс билан генуяликларнинг А Сериядаги кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлари сони 7тага етган бўлса, Элдорнинг мавсумдаги голлари сони 3тага етди.

А Серия. 23-тур

Женоа – Верона 2:2

Голлар: 0:1 – 17 Илич, 1:1 – 48 Элдор Шомуродов, 1:2 – 61 Фараони, 2:2 – 90+4 Бадель.
Женоа – Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Элдор Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).
Верона – Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маньяни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез, Лазович, Дзакканьи (Бесса, 82), Илич (Велозу, 82), Барак, Лазанья.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид