Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилмаслиги учун эмлаш пунктларига департамент ходимлари бириктирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида коронавирусга қарши эмлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳукумат вакилларининг ҳисоботи эшитилди. Унда аҳолини эмлаш ишларига тайёргарлик жараёни ва вакцина сотиб олиш учун давлат бюджетидан ажратилган 3 трлн маблағнинг мақсадли сарфланиши масалалари муҳокама қилинди. Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилишича, ажратилган маблағлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир эмлаш пунктларига давлат молия назорати департаменти ходимларидан вакил бириктирилади.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев биринчи навбатда сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари эмланиши шартлигини айтиб ўтди.
«Чунки қандли диабет, гипертония ва бошқа сурункали касаллиги бор фуқароларда касаллик асоратлари жуда катта таъсир қилади. Шунинг учун эмлаш жараёнида улар аввало тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказилади ва соғлиғида кескин ўзгаришлар кузатилмаса албатта эмланади», деган вазир ўринбосари.
Маълум қилинишича, республикада битта миллий вакцина сақлаш омборхонаси, 14та ҳудудий вакцина сақлаш омборхоналари, 206та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналари мавжуд бўлиб, вакциналарни ташиш учун 17та авторефрижератор, 206та мини-авторефрижератор, 457та совиткичлар, 148та генераторлар, 10 минг 121та термосумкалар ва термоконтейнерлар шай ҳолатга келтирилган.
Мавзуга оид
18:37 / 28.03.2026
Нақдсиз савдо банкларга 100 триллион сўмгача маблағ олиб кириши мумкин — ИМВ
21:31 / 08.08.2023
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
15:55 / 07.08.2023
Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 20.02.2023