Ўзбекистон | 13:52 / 24.02.2021
14873
1 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонида иккита машина хандаққа тушиб кетди

«Қамчиқ» довонида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» бошқармаси қутқарувчилари томонидан кўрсатилган ёрдам натижасида хандаққа тушиб кетган машиналардаги фуқаролар қутқариб олинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар йўқ.

«Куни кеча «Қамчиқ» довонида 30 дақиқа оралиғида иккита бахтсиз ҳодиса юз берди. Иккала ҳолатда ҳам машиналар хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган. 

Ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмади. Видеонинг иккинчи қисмида «Қамчиқ» довонида бугун, 24 февраль куни тонгда содир бўлган вазият акс этган. Унда тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин», дейилади ФВВ маълумотида.

Аввалроқ 24 февралдан ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши кутилаётгани маълум қилинган, 25-27 февралда кутилаётган совуқ ҳаво мевали дарахт куртаклари ва гулларига зарар етказишидан огоҳлантирилганди. 

Мавзуга оид