2021 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатларининг асосий жиҳатлари, сиёсий-дипломатик, чегара, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатларини янада жадаллаштириш, минтақавий ва минтақалараро даражаларда инфратузилмавий ҳамда транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилади.