Фан-техника | 10:53 / 28.02.2021
10076
2 дақиқада ўқилади

House 6° – ёрқин меъморчилик минимализми

Грециянинг Mado Samiou Architects меъморчилик жамоаси буюртмага ҳақиқий минималистик дурдонани яратди – House 6° ҳовлиси.

Оппоқ гўзаллик

Йўқ, бу фотомтонтаж эмас, лойиҳа ҳам эмас. Бу қурилиши 2020 йилнинг ноябрида муваффақиятли тугалланган ростакам ҳовли.

Ўзгача ҳовли муаллифлари ва меъморлари Mado Samiou Architects студияси жамоаси.

Янги резиденция номи House 6° бўлиб, у Лагонисси туманидаги Кононаки деган мавзеда жойлашган. Ҳовли Афина яқин. У шаҳар пейзажидан инсон қўли етмаган табиат ландшафтларига ўтишни тамсил қилади. 6° - иншоот айнан шу адирнинг табиий нишаблигига қарама-қарши бурчак остида ердан қад кўтариб туради.

Мижоз максимал даражадаги оддий шаклдаги яхлит монолит оқ тош истаганди – меъморлар мижоз истагини қойилмақом қилиб амалга оширишди. Йирик параллелипипед юнонларнинг машҳур Аттикасига ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳайратга солиб ер узра «осилиб» турибди.

Қароргоҳнинг оригинал конструкцияси мижозга нафақат танҳолик ва ҳимояни кафолатлайди, балки бу ҳудудда дам-бадам эсиб турадиган кучли шамоллардан ҳам асрайди. Иншоотнинг ички қисми кун бўйи ўзгариб турувчи табиий ёруғлик билан таъминловчи ойнаванд шифтлар билан қопланган.

Интерьер ҳам экстерьернинг минимализмини давом эттиради. Ундан ташқари, баъзи ички деталлар ташқилари каби полга «чўкиб» кетган. Ётоқхонанинг фотоларида бу яхши кўринади.

House 6° ақлни оладиган, ёрқин ва ғайриоддий чиққан. Мижоз буюртмадан кўнгли тўлган, архитектура компанияси эса сифатли амалга оширилган лойиҳадан ғурурга тўла. Анъанага кўра, уй қанчага тушгани маълум қилинмади.

Мавзуга оид