Жаҳон | 17:55 / 01.03.2021
13224
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс пандемия қачон тугаши борасида тахмин билдирди

Гейтснинг сўзларига кўра, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва қайтадан юқтиришлар сабабли касалликка қарши курашиш учун бутун 2022 йил сарфланиши мумкин. 

Фото: AFP

Дунё коронавирусгача бўлган ҳолатга 2022 йилдан эрта қайтмаслиги мумкин, чунки ҳозирда кўрилаётган чоралар «пандемияни тугатиш учун етарли эмас», деди Microsoft асосчиси Билл Гейтс CNN журналистлари билан суҳбатда.

Миллиардер вакцинанинг тез яратилишини мўъжиза деб атади ва АҚШ коронавирусга қадар бўлган вазиятга кузда қайтиши мумкинлиги, аммо вирус устидан ғалаба қозониш учун глобал курашга катта ҳисса қўшиш ҳамда вакцина тарқатиш кераклигини айтди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда вакцинани асосан бой мамлакатлар олмоқда.

Гейтснинг сўзларига кўра, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва қайтадан юқтиришлар сабабли касалликка қарши курашиш учун бутун 2022 йил сарфланиши мумкин. 

Аввалроқ Билл Гейтс коронавирус пандемиясини тўхтатиш учун миллиардлаб долларларни вакцина ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилишига сарфлашга чақирганди.

Мавзуга оид