Жамият | 12:15 / 02.03.2021
5364
2 дақиқада ўқилади
Навоийда 1 гектар ерни қарийб 30 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
У ер учун олдиндан 50 млн сўм ва 1500 долларни олган вақтида қўлга олинган.
Сотилиши режалаштирилган ер аслида «Навоий савдо» акциядорлик жамиятига қарашли бўлган. Гумонланувчи бу ерни бошқа бир фуқарога 29 700 долларга пулламоқчи бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг Kun.uz’га маълум қилишича, фирибгар Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ер учун олдиндан 50 млн сўм ва 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади департамент хабарида.
- Аввалроқ Паркентда беш гектар ерни 1 млн долларга, Бўстонлиқда 5 гектар ерни 300 минг долларга, Булунғурда 20 гектар ерни 300 миллион сўмга, Сирдарёда 2,5 гектар ерни 66 млн сўмга, Сергелида ижарага олган 11 сотих ерини 37,5 минг долларга, Тўрақўрғонда 80 сотих ерни 29 минг долларга, Янгийўлда 8 сотих ерни 10 минг долларга, Боғдодда 8 гектар ерни 8 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган эди.