AKFA Университети 1 март кунидан бошлаб 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишни бошлади.
Қабул жараёни жорий йилда 1 мартдан 20 август кунига қадар давом этади. Ҳужжатлар тўлиқ онлайн шаклда қабул қилинади.

Абитуриентлар қуйидаги факультетларга ҳужжатларини топширишлари мумкин (контракт нархлари бир семестр учун кўрсатилган):
- Pre-medicine факультети (21 млн сўм);
- Тиббиёт факультети (29 млн сўм);
- Фармакология факультети (21 млн сўм);
- Стоматология факультети (21 млн сўм);
- Ҳамширалик иши факультети (10 млн сўм);
- Бухгалтерия ва молия факультети (14,5 млн сўм);
- Иқтисодиёт бўлими (13,5 млн сўм);
- Амалий математика факультети (12 млн сўм);
- Инглиз тили факультети (12 млн сўм);
- Қурилиш факультети (13,5 млн сўм);
- Архитектура ва дизайн факультети (13,5 млн сўм);
- Компьютер муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм);
- Дастурий таъминот муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм).
Абитуриентлар 2021-2022 ўқув йили учун қабул шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиши мумкин: akfauniversity.org/admission-2021-2022

Кириш имтиҳонлари 7 апрель, 7 май, 7 июнь, 7 июль ва 25 август кунлари бўлиб ўтади. Грант ўринларига имтиҳон 7 июль куни бўлиб ўтади.
Онлайн аризани тўлдириш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат (шаҳодатнома ёки диплом);
- 3,5×4,5 фотосурат;
- IELTS (факультетга қараб камида 5.0 ёки 5.5 балл) ёки унинг TOEFL ёки Duolingo English Test эквиваленти.

















