Тадбирнинг савол-жавоб қисмида Kun.uz мухбири агентлик директори ўринбосарига шундай савол берди:

– Одатда биз коррупционерлар деганда эркакларни тасаввур қиламиз. Мана, гендер тенглик тўғрисида кўп гаплар гапирилмоқда, аёллар турли лавозимларга тайинланмоқда. Айнан аёллар орасида коррупция ҳолатлари ўрганиляптими?

Умида Тўхташева саволга қуйидагича жавоб берди:

– Аёллар орасида коррупция ҳолатлари бўйича ҳозирча алоҳида тадқиқот олиб борилмаган. Лекин шуни айтишимиз мумкинки, аёлларда коррупцияга мойиллик эркакларга нисбатан анча паст бўлади. Чунки аёл биринчи навбатда она, у фарзандлари келажаги, оиласи тинчлигини ўйлайди.

Тадбирда иштирок этаётган Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам мавзу бўйича ўз фикрларини билдирди:

– Бу жуда муҳим ва қизиқарли масала. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келажакда бу борада алоҳида ўрганишлар олиб боришни тавсия қиламиз.