Блогер постларидан бирида шаҳар ҳокими қарори билан ажратилган катта ер майдони бўлиб-бўлиб сотилгани ҳақида ёзади.

«Андижон шаҳар, «Сафоий» МФЙ ҳудудидаги Айланма ҳалқа йўли бўйида жойлашган 2 327 кв.м. ер майдони Андижон шаҳар ҳокимининг 18.05.2020 йилдаги 240-Қ сонли қарорига асосан фуқаро И.О.га президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Ёшлар келажагимиз Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сонли фармонига асосан маиший хизмат кўрсатиш ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун тўғридан тўғри ажратиб берилган.

 Кейинчалик мазкур ер майдонлари 500 кв. метрдан бўлинган ҳолда, Телеграм ижтимоий тармоғида 15.000 АҚШ долларидан сотилиши тўғрисида эълон қўйилган.

Бу нағмаларнинг ортида ким турибди?

 Бутун мамлакатимизда ер ажратиш фақат аукцион орқали белгиланганига, мана, икки йилдан ортиқ вақт ўтди.

 Бироқ, келаётган маълумотларга кўра, фақат Андижон шаҳрида ер ажратилишининг ноанъанавий услублари яратилмоқда», дейилади хабарда.

Блогер навбатдаги мурожаатида янада қизиқроқ маълумотни эълон қилади.

 «Бу галги мурожаатимиз Андижон шаҳар Мустақиллик шоҳкўчасида жойлашган дўконлар мажмуаси тўғрисида.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг 2020 йил 24 феврал кунги №111-Қ сонли қарорига асосан, фуқаро Муҳаммадсодиқ Умаровга Андижон шаҳар «Ҳунарманд» МФЙ Мустақиллик шоҳкўчаси бўйидан 780 кв.м. ер майдони