Собиқ «Насаф» футболчиси Драган Черан бошқа бир собиқ «Насаф»чи Фаррух Сайфиевнинг узатмасидан кейин ўйиндаги ягона голни урди. Ўйин давомида «Насаф» агрессивроқ ва фаолроқ ўйин кўрсатди. «Пахтакор» эса биргина имкониятдан фойдаланиб, ғалабани илиб кетди.

Шу куни «Насаф»га кўпроқ тажриба етишмади, тўғрироғи, жамоа футболчиларида. Масалан, қаршиликлар жуда кўп ҳужум қилишди, лекин ҳужум чизиғидаги ёш йигитлар имкониятлардан фойдалана олишмади. Tribuna.uz мухбирлари учрашувни Самарқандда кузатишди ва қуйида суперкубок ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.