Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳаммаси А.А.нинг Зарбдор туманидаги “Тошкесган” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан бир нечта дарахтларни кесишидан бошланди.
Қайд этилишича, бундан хабар топган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими ходимлари С.Т. ва М.О. қонунбузарга чора кўрмаслик эвазига 2 миллион сўм пора сўрашган.
А.А.нинг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилди. Натижада 1 миллион сўм пора олган С.Т. ушланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган, дейилади маълумотда.














