Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Амирбек Ғ. Сайёра Қ.нинг сочини қайчи билан қирқиб, нархи 1 350 000 сўмлик “Samsung A 10S”  русумли уяли телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Амирбек Ғ.дан уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Амирбек Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.