Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятда Гидрометеорология бошқармасига қарашли метеостанция ва агрометеорологик пост кузатувлари ўтказилган. 

Совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари қуйидагича зарарланган:

  • буғдой — 10 фоизгача;
  • беда — 10 фоизгача;
  • бодом — 30 фоизгача;
  • ўрик — 80 фоизгача;
  • олма — 30 фоизгача;
  • гилос — 25 фоизгача;
  • шафтоли — 10 фоизгача;
  • тут дарахти — 5 фоизгача.

Қайд этилишича, узум ва анор дарахтларига совуқ таъсир қилмаган.