«Бу масалани Федерация кўтариб чиққан ва бу борада ўз муносабатимизни билдирганмиз. Иссиқ сув таъминотида шундай тартибки, жўмракни очган вақтида меъёрдаги 55 даража ҳароратдаги сув тушмаса, бевосита Иссиқ сув корхонасига бориб, ёзма ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Шунда, корхона мутахассислари хонадонга келиб, совуқ сув тушиш дақиқасини ҳисоблашади ва уни кунлик иссиқ сув истеъмоли миқдорига пропорционал тарзда қайта ҳисоблаб беришади», - деди Иномжон Тоғаев.
Унинг айтишича, аслида бундай қайта ҳисоб-китоб қилиш амалиётда бор, фуқароларда ҳам бундай ҳуқуқ мавжуд, бироқ фуқаролар жуда камдан кам ҳолларда мурожаат қилишлари кузатилади.
«Шу билан бирга, биринчи қаватдаги истеъмолчига камроқ, кўп қаватли уйларнинг, дейлик, 9-қаватидаги хонадонга иссиқ сув айланишини инобатга олган ҳолда кўпроқ чегирма бериш мумкин», - дея таъкидлади Тоғаев.















