Ўзбекистон | 17:37 / 16.03.2021
16201
3 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳри ҳокимлиги коронавирус аниқланган оилаларда карантинга риоя этмаганларга қонуний чоралар кўрилишидан огоҳлантирди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ўттиз олтинчи сессия иштирокчиларига қилган маърузасидаги маълумотларга кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндашиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган.
Жумладан:
- 2021 йилнинг 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус инфекцияси аниқланган. Эпидемиологик суриштирув натижасида тарбиячи хонадонида коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, ушбу тарбиячи карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган ва натижада 11 март куни эпидемиологик кўрсатмага асосан муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчиларидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганида, 13 март куни 2 нафар тарбиячида, шифокорда ва 1 нафар тарбияланувчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда бу иш Тошкент шаҳар прокуратурасининг назоратига олинган;
- 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М.М.нинг қайнотаси даволаш муассасасига коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйган;
- Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлганлиги сабабли, талабалардан 11 март куни коронавирус инфекциясига тест таҳлил суртма намуналари олинган. 2021 йил 13 март куни олий таълим муассасасининг тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабада касаллик аниқланган.
Шуларни инобатга олган ҳолда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қатор кўрсатмалар берилиб, Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
- коронавирус инфекцияси аниқланган оилаларда карантин талабларига риоя этмаган фуқароларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилади;
- аҳоли орасида COVID-19 кенг тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига қатъий риоя этилиши назоратга олинади;
- спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказиш чоралари кўрилади;
- эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика Махсус комиссиясига тегишли таклиф киритилади.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022