Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин кучайтирилиши вакцинани сотиш билан боғлиқ деган гапларда мантиқ йўқ – Нурмат Отабеков
Бугун, 17 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, анжуманда соғлиқни сақлаш тизими вакилларига карантин қоидаларининг кучайтирилиши вакцинани сотиш жараёни билан қанчалик боғлиқ экани ҳақида савол берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, бундай гапларда мантиқ йўқ.
“Атайлаб вакцинани харид қилиш учун касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасидан кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.
Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти”, – деди махсус комиссия аъзоси.
Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон фақат AstraZeneca вакцинаси билан чекланмаслигини билдирганди.
Мавзуга оид
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
13:28 / 10.02.2026