Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада тақиқланган рекламалар олиб ташланмоқда
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари шаҳар ва туман ҳудудларида 1XBET букмекерлик идорасининг ташқи рекламаларини олиб ташламоқда. Бу қонунчиликка зид экани таъкидланган.
Маълум қилинишича, Жиноят кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир қатъий талаблар белгиланган ҳамда «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш мумкин эмас.
Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси тақиқланган рекламаларни жойларда бартараф этишда амалий кўмак сўраб Фарғона вилояти ИИБ ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига хат юборган, мазкур соҳа билан шуғулланаётган фуқароларга огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилган. Таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи реклама баннерлари эса олиб ташланган.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
16:55 / 09.06.2026