Ўзбекистон | 08:30 / 19.03.2021
6107
1 дақиқада ўқилади

Суд бинолари қайтадан қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари судлар бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудлар бош режаси асосида дастурда янгидан қурилиши белгиланган объектлар учун ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш топширилди.

Олий судга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, заруратга кўра, дастурда назарда тутилган параметрларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Республика бўйича жами 31та объектни қуриш ва 107та объектни реконструкция қилиш режалаштирилган. Қурилиш марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда 31та объектнинг ташқи муҳандислик тармоқлари қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағларидан амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид