ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У.Кенжаев "Ласетти" русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўқотган ҳамда йўлдан чиқиб кетиб, пастликка тушиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.











