ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, суд-тиббий экспертиза хулосасида Ҳасан Ў.да оғир тан жароҳатлари аниқлангани кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ҳасан Ў. Ғафур С.нинг турмушга чиқмаган қизи шаънини булғаш мақсадида гап-сўз тарқатиб юрганлиги сабабли ушбу жиноят содир бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғафур С. ва Шавкат С.га нисбатан Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисми “к,л” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.