Жаҳон | 15:52 / 21.03.2021
5315
1 дақиқада ўқилади

Нетаняху Тел-Авивдан Маккага авиақатновларни йўлга қўйишни ваъда қилди

Бундан ташқари, у бош вазирликка қайта сайланган тақдирда Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни яхшилашига ҳам ишора қилди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху фаластинликларга 23 мартда қайта сайланадиган бўлса Тел-Авивдан Макка шаҳрига авиақатновлар ташкил этишни ваъда қилди. У бу ҳақда Kanal 13 телеканалига берган интервюсида айтди.

«Қайта сайланадиган бўлсам, Тел-Авивдан Маккага тўғридан тўғри авиақатновларни ташкил этаман», - деди Нетаняху.

Бундан ташқари, у бош вазирликка қайта сайланган тақдирда Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни яхшилашига ҳам ишора қилди.

Нетаняху 16 март куни Ynet телеканалига берган интервюсида Исроил яна тўрт мамлакат билан муносабатларни яхшилаши тўғрисида айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид