Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланиши бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларига уланиши бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш орқали янада такомиллаштириш мақсад қилинган.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланади ва 2021 йил 1 августдан бошлаб кучга киритилади:
- истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун мурожаатлар шакллантириш ва юбориш тартиби;
- истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартлар ишлаб чиқиш ва тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини тақдим этиш тартиби;
- қуввати 50 кВт.гача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби;
- қуввати 50 кВт.дан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби.
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига мувофиқ:
- истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланган қуввати 50 кВт.гача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттага ва 50 кВт.дан юқори истеъмолчиларда тўрттадан иккитага туширилган;
- уланган қуввати 50 кВт.гача бўлган истеъмолчиларни тармоққа улаш учун “оферта” имзолаш орқали бир марталик тўловни амалга ошириш механизми жорий этилган;
- истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда “Elektr” дастурий таъминоти (онлайн платформа) ҳамда давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади;
- онлайн платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун маҳаллий дастурчилар, шу жумладан, “IT Park Uzbekistan” резидентлари ўртасида танловлар ўтказилмоқда.
Белгиланишича:
- 2021 йил 1 августга қадар истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тузилган шартномалар бўйича фақат бошланғич тўлови ўтказилган ёки тегишли қурилиш ва лойиҳалаш ишлари бошланган объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентга мувофиқ электр тармоқларига уланиши таъминланади;
- 2021 йил 1 августдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ва онлайн платформа орқали амалга оширилади;
- Ўзбекистон давлат бюджетидан молиялаштириладиган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
23:23 / 29.11.2025