2021 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди.

Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири ЕХҲТ ва унинг тузилмалари билан инсон ҳуқуқлари, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, сайлов жараёнларини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобланади.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.