Жаҳон | 10:37 / 22.03.2021
5792
2 дақиқада ўқилади

Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширади

Фото: AP

Кўплаб йирик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси блоклаб қўйилган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширишни режалаштирмоқда.    

Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллернинг таъкидлашича, собиқ президент ижтимоий тармоқлар ҳудудига  “ўйин қоидаларини буткул ўзгартирадиган” ўзининг шахсий ижтимоий тармоғи билан қайтади. Миллернинг айтишича, бу 2-3 ойдан кейин юз беради.

Март ойида 2024 йилги президент сайловларида иштирок этиши мумкинлигини эълон қилган Трамп ҳозирда Facebook, Twitter ва бошқа йирик ижтимоий тармоқларда аккаунтларидан маҳрум қилинган.

Собиқ президентнинг тарафдорлари январда Капитолий биносига ҳужум қилгандан кейин унинг йирик ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари блоклаб қўйилганди. Ижтимоий тармоқлар бу қарорларини зўравонликнинг янада авж олишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилишгани билан тушунтиришган. 

Феврал ойида Миллер Трамп ижтимоий тармоқларсиз ўзини “янада бахтли ҳис қилаётганини” айтганди. Унинг таъкидлашича, Трамп “адоватга тўла” ижтимоий тармоқларда йўқлигини ижобий баҳолаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид