Норинда иккита кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди
Дастлаб, туманнинг "Марғизор" маҳалласида "Оқ олтин" кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди.
Мазкур КСЗ ҳудуди 4,8 гектардан иборат бўлиб, бу ерда тез фурсатларда ишга тушадиган 30 га яқин лойиҳалар жойлаштирилади. Уларнинг умумий қиймати 42,1 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 25 миллиард сўми ёки қарийб 60 фоизи ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 465 та янги иш ўринлари яратилади.
Ушбу майдонда авваллари эски жамоа хўжалигига тегишли молхона жойлашган эди. Ҳозирги кунда бинолар бузиб ташланган, ер майдонлари эса қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Халқ депутатлари Норин туман Кенгаши қарори билан мазкур ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилиб, саноат зонаси ташкил этилмоқда.
Шу куни "Катта Яйдоқ" маҳалласида "Ёшлар" кичик саноат зонасининг қурилишига ҳам старт берилди.
Кичик саноат зонаси 1,4 гектардан иборат бўлиб, бу ерда тез фурсатларда ишга тушадиган 20 га яқин лойиҳалар жойлаштирилади. Уларнинг умумий қиймати 33,6 миллиард сўмни ташкил этади, лойиҳалар ишга туширилиши натижасида эса 469 та янги иш ўринлари яратилади.
Маълумот учун, Норин туманида жами 4 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларда жами 82 та лойиҳа ишга туширилиши эвазига 104 млрд. 500 млн. сўмлик 54 та лойиҳа амалга оширилиши орқали 1210 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:00 / 26.11.2021
Ҳудудларда 115та кичик саноат зоналари янгидан ташкил қилинади
10:15 / 23.06.2021
Кластер усулида мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
11:15 / 20.11.2020
Янгийўлда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади
20:57 / 18.09.2019