Тадбир туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида ўтказилди ва унда туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Туман ҳокими ва саҳоват гуруҳи аъзолари томонидан Қўрғонтепа Мурувват уйи тарбияланувчиларидан 10 нафар, Хўжаобод тумани 4-махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларидан 10 нафар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларидан 21 нафарининг тўйини ўтказиш баробарида уларга эсдалик совғалари тарқатилди.