Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тўй куни келинни гўзаллик салонига олиб бораётган машина ЙТҲга учради. 4 киши ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Муборак туманида тўй куни бўлажак келинни гўзаллик салонига олиб бораётган машина йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда уч киши воқеа жойида, яна бир киши шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 21 март куни соат тонгги 6:30ларда Муборак тумани Қорахитой қишлоғида яшовчи С.Р. ўз бошқарувида бўлган “Nexia-2” машинасига шу куни тўйи бўладиган қиз ва унинг яна 5 нафар қариндоши – жами 6 кишини қоидаларга зид равишда олиб, гўзаллик салонига жўнаган.
А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов автомобиль йўлининг Косон тумани “Айрончи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 96-километрида ҳайдовчи об-ҳаво шароитини инобатга олмасдан, қуюқ туманда тезликни меъёрдан оширган. Натижада ўзидан бироз олдинда ҳаракатланаётган фуқаро А.Т бошқарувида бўлган “Краз” юк машинасининг орқа қисмига шатакка олинган носоз ҳолатдаги “Камаз” тиркамасига келиб урилган.

Оқибатда “Nexia-2” ҳайдовчиси С.Р. ва унда йўловчи сифатида кетаётган 3 нафар шахс – куёвнинг отаси ва 1 нафар қариндоши воқеа жойида, яна бир шахс – келиннинг холаси шифохонада вафот этган. Автомашинада бўлган қолган 3 нафар йўловчи ҳам жиддий тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 21 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026