Тўрткўл туманидаги МЧЖлардан бирининг раҳбари бўлган Н.Х. фуқаро Х.га туман ҳудудидан боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш йўналиши бўйича 10 гектар ер майдони олиб бермоқчи бўлди. У «хизмати» учун 30 млн сўм сўраган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фирибгар ушбу маблағни олаётган вақтида ушланди.
Бош прокуратура департаментининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.














