Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда йилқичилик ва от спортини ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини янада ривожлантириш йўналишлари белгиланди.

Қашқадарё вилояти республикада от спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгиланди. Шунингдек, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кўп тармоқли спорт мажмуалари ДХШ асосида барпо этилади.

Қуйидагилар ажратилади:

  • соф зотдор отларни урчитиш ва кўпайтириш, ёш отлар ривожланиши ва ўсиши, яйлов ва ем-озуқа базасини мустаҳкамлаш, йилқичилик фермаларида қимиз ишлаб чиқариш, интенсив от бўрдоқичилигини ташкил этиш ва отлардан олинган маҳсулотлар турларини кенгайтириш учун ер майдонлари;
  • от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида ноёб зотдор спорт отларини кўпайтириш учун давлат бюджетидан 3 йил давомида 5 млрд сўмгача маблағ ажратиш ва устувор равишда республика от заводларида кўпайтирилган ноёб зотдор спорт отлари ҳисобидан таъминлаш йўлга қўйилади.

Ҳар бир олимпия захиралари коллежида 2021-2025 йиллар давомида от спорти бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузурида Наслли ва спорт отларини етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ташкил этилади.

«Universal Jumping Agro» МЧЖ (инвестор) томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Мевазор» МФЙ ҳудудида замонавий кўп тармоқли спорт комплекси ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар дам олишини ташкил қилиш учун ёпиқ сузиш ҳавзаси, меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш муассасалари, савдо-кўнгилочар ва дам олиш инфратузилмалари, автотранспорт воситалари турар жойлари, ипподром, стадион, енгил атлетика билан шуғулланиш учун майдон ва бошқа объектлар барпо этилади.

Истисно тариқасида, инвестор томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаси ҳамда марказни ташкил этиш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари учун тўловлар ундирилмайди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи от спорти бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг уч босқичли тизими жорий этилади:

  • I босқичда – от спорт клублари, от спорти мактаблари, секциялар жамоалари ўртасидаги мусобақалар (туман/шаҳар босқичи);
  • II босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққанлар, жамоалар ўртасидаги мусобақалар (вилоят босқичи);