Ўзбекистон | 15:22 / 31.03.2021
7515
1 дақиқада ўқилади

1 апрелдан Юнусобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги мактабларда анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади 

Фото: KUN.UZ

Юнусобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги мактабларда анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳрор Султонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шу йилнинг 1 апрелидан пойтахтнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ҳам анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

16 мартдан Тошкент шаҳрининг учта тумани - Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилганди.

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча умумтаълим мактабларида 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш белгилаб берилганди.

Бундан олдинроқ Тошкент шаҳрида коронавирус аниқланаётган мактаблар карантинга ёпилиши хабар қилинганди.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид