Ўзбекистон | 07:55 / 01.04.2021
9945
1 дақиқада ўқилади

«Қўйлиқ» кўприги 20 кунга ёпилади

Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги кўприк 20 кунга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 апрелидан 20 апрелига қадар йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳкўчасига чиқувчи кўприк ҳаракатланиш учун ёпилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган. Ноқулайликлар учун узр сўралган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид